

Жанлука Ди Марционинг хабар беришича, "Рома" футболчининг маошини тўлиқ тўлашга тайёр, лекин шартномага сотиб олиш мажбуриятини қўшмоқчи эмас. "Челси" эса футболчини сотмоқчи. Улар Саудия Арабистонидан янги таклиф кутишмоқда.
Шунингдек Лукаку учун "Барселона" ва ПСЖ ҳам қизиқиш билдирмоқда. Фақат бунинг учун, "Челси" бельгиялик ҳужумчини ижарага беришга тайёр бўлиши керак.



