Кутилган ва кутилмаган хабар! "Спартак" Каррерани истеъфога чиқарди

Aslanov Jasurbek
22 окт 2018, 13:11
"Спартак" бош мураббийи Массимо Каррера ўз вазифасини тарк этди.

"Спартак" директорлар кенгаши Массимо Каррерани эгаллаб турган лавозимидан озод этишга қарор қилди.

Клуб Массимога жамоадаги меҳнати учун миннатдорчилик билдиради. Италиялик узоқ кутилган чемпионликни олиб бериб, ўз исмини қизил-оқлар тарихига олтин ҳарфлар билан ёзиб қўйди.

Аммо сўнгги мавсум натижалари қониқарсиз деб ҳисобланди: Клуб олдига қўйилган ҳеч бир вазифа бажарилмади. Жамоанинг жорий мавсумдаги натижалари эса ўсишдан дарак бермаяпти.

"Спартак" клуби Каррерага келажакдаги фаолиятида омад тилайди.

Вақтинчалик бош мураббий вазифасини Рауль Рианчо бажаради" - дейилади клуб баёнотида.

Эслатиб ўтамиз, "Спартак" 21 октябрь куни "Арсенал" (Тула)га қарши ўтказилган Россия Премьер-лигасининг 11-турида 2:3 ҳисобида мағлубиятга учради.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: spartak.com