"Куртуада "Де Хеа синдроми" бошланган бўлиши мумкин"

Tolibjon Qosimov
3 окт 2019
Бельгия терма жамоаси дарвозабонлар мураббийи Эрвин Лемменс охирги вақтларда доимий танқидлар остида қолиб кетаётган "Реал" кипери Тибо Куртуани қўллаб-қувватлади.

"У ўзгача йигит ва бу (ҳозирги ўйини) Тибо учун одатий ҳолат эмас. Бельгия терма жамоасида у доим юқори даражада ўйнайди, лекин "Реал"да эҳтимол у билан "Де Хеа синдроми" рўй бераётгандир.
Агар "Сантьяго Бернабеу" хуштак чалса, жамоани борича баҳолаш лозим. Куртуа - ажойиб дарвозабон ва у "Реал"ни яна бир бор бахтли қилмоқчи", - деди Лемменс "Radio Marca" эфирида.


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: marca.com