

"Кичкиналигимда ота-онам ва акаларим волейбол ўйнашар эди. Уйимизда соҳил волейболи учун майдонча бўлган ва менга қумга йиқилиш, тўпга отилиш ёқарди. Ўшандаёқ менда дарвозабонлик сифатлари пайдо бўлган.
Футбол ўйнашни чап қанот ҳимоячиси сифатида бошлаганман, аммо бир кун келиб дарвозага турдим. Мураббий иқтидоримни кўра билди ва ўшандан бери дарвозани қўриқлайман" - дейди Куртуа.


