Куман: "Бу мамлакатда шунчаки четлатиб юборишади"

Aziz Tukhtamuradov
24 сен 2021, 09:22
"Барселона" бош мураббийи Рональд Куман "Кадис"га қарши ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

Мураббий ўйиннинг 97-дақиқасида, жамоа футболчиси Френки де Йонг эса 65-дақиқада ҳакам томонидан четлатилди. 

"Бу мамлакатда шунчаки четлатиб юборишади. Бизда вазиятлар бўлди, аммо улардан фойдалана олмадик. 

Агар мен ғалаба қозонсам ишлашда давом этаман, агар ютқазсам - биз янги мураббий излашимиз лозим. Мана шундай. 

Биз доимо ғалаба қозонишга интилишимиз лозим, аммо биздаги таркибга қараган ҳолда, реал фикрлашимиз керак. Бизга асосий таркибда туширишимиз мумкин бўлган еттита футболчи етишмаяпти", - деди Куман. 

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: Marca

Сўнгги янгиликлар

Барча ›