Куман "Барселона" мураббийи сифатида "Реал"га қарши ўтказган 3 ўйинида ҳам мағлуб бўлди

Aslanov Jasurbek
25 окт 2021, 00:58
"Барселона" Ла Лиганинг 10-турида ўз майдонида "Реал"га ютқазди (1:2).

Каталонияликлар бош мураббийи Рональд Куман учун бу мадридликларга қарши 3 ўйиндаги учинчи мағлубиятдир.

Нидерландиялик мутахассис 2020 йилнинг августидан буён жамоани бошқариб келмоқда. Ўша йилнинг 24 октябрида "Барса" "Реал"га 1:3, 2021 йилнинг 10 апрелида 1:2 ҳисобида ютқазганди.

Ла Лиганинг иккинчи даврасида иккала клуб 2022 йилнинг 20 мартида тўқнаш келади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›