Кулибали янги шартнома борасида "Наполи"нинг таклифини рад этди

Alisher
26 май 2022, 16:44
"Наполи" ҳимоячиси Калиду Кулибали шартномани узайтириш борасида клуб таклифини рад этди.

Футболчининг неаполликлар билан амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар мўлжалланган. 

Ўйинчига фаол тарзда "Барселона" қизиқиш билдирмоқда.

Футболчи жорий мавсум А Серия доирасидаги 27та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол ва 3та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: euro-football.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›