Кулибали "Челси"дан кетиш сабабини айтди

Mirjalol Normatov
27 июн 2023, 20:33
"Ал Ҳилол" ҳимоячиси Калиду Кулибали "Челси"дан кетиш сабабини айтди.

"Челси" мен учун катта тажриба вазифасини ўтади. Бироқ мен захирада қолиб кетишни истамайман. Мени қаерда қадрлашса, ўша ерда бўлишни хоҳлайман", - деди футболчи.

Кулибали 2022 йил ёзида "Наполи"дан "Челси"га 38 млн евро эвазига ўтганди. Сенегаллик футболчи Лондонда 1 мавсум ўйнади ва 23 млн евро эвазига "Ал Ҳилол"га трансфер бўлди.

Ўтган мавсумда 32 ёшли марказий ҳимоячи барча турнирларда 32 ўйинда қатнашиб, 2 гол ва 1 ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Guillaume MP