UZ

Сўнгги янгиликлар

14:14Месси ЖЧ-2022нинг энг яхши футболчилари рейтингида пешқадам  0 13:55Стоунз: "Кейн ва Холанд? Уларнинг иккиси ҳам зўр"  0 13:31Неймар сафга қайтди  1 13:14Эмилиано Мартинес: "Месси - Аргентинанинг 99,9 фоизи, қолганлар 0,1 фоиз"  12 12:49"Манчестер Сити" эгалари яна бир клубни сотиб олмоқда  4 12:25Де Лигт: "Менимча, ЖЧ-2022да ўйнамайман"  6 12:06Қатардаги бинода аҳволи оғир деб айтилаётган Пеле расмини намойиш қилишди  4 11:45Эшитдик-да! "Навбаҳор" "Нефтчи" футболчиси учун йилига 2 млрд сўм маош тўлашга тайёр  25 11:33"Ювентус" қишда фақатгина бир позиция учун футболчи сотиб олишга ҳаракат қилади  0 11:11Кроос Бундестимдаги пасайиш сабабини айтди  6 10:50Луи ван Гал Нидерландия термасининг муаммолари ҳақида гапирди  4 10:28Скалони: "Аргентина ўйиннинг бундай якунига лойиқ эмасди"  10 10:00Футзал. Олий Лига. “Максам-Чирчиқ” – “Оил Стар” баҳсида 13 та гол урилди, “Металлург” 5:4 ҳисобида “Бунёдкор”ни енгди ва бошқа натижалар (+бугунги учрашувлар ва жадвал)  0 09:30Марселонинг ўғли “Реал” билан илк шартномасини имзолади. У ёшлар чемпионатида 7 баҳсда 15+3 натижа қайд этмоқда  3 09:15Бразилия ТЖ мухлислари учун хушхабар  6

Кучли футболчи тарбиялашда қанчалик яхшимиз? Янгиликлар

Кучли футболчи тарбиялашда қанчалик яхшимиз?

Ўсмирлар ва ёшлар ўртасида жаҳон чемпионатларида иштирок этиш охирги пайтларда биз учун деярли анъанага айланиб улгурди.
Аввал буни катта муваффақият деб баҳолардик. Кейин эса ўсмирлар ёки ёшлар термаси жаҳон чемпиони бўлган тақдирда ҳам ундаги футболчилар терма жамоага юқори савияда етиб бормаса, мақтанишга арзимайдиган натижа эканлигини билиб олдик. Йил якунланиб бораётган бир паллада яна бир бор ўсмирлар ва ёшлар терма жамоалари сафида ўйнаган футболчилардан кимлар ўз савиямизда яхшироқ ўйнаётганини таҳлил қилиб ўтишга қарор қилдик. Шунингдек, айни пайтда Европада кучли бешлик чемпионатларида ўйнаётган осиёлик ўйинчиларни кўпроқ қайси мамлакатлар тарбиялаб бераётганини кўриб чиқамиз.

Бунинг учун ўзимиз қатнашган бир неча жаҳон чемпионатларига мурожаат қилдик. 2009 йилдан бошлаб эътибор қилганимизда сўнгги 5 йилда кичик мундиалларда қатнашган футболчилардан аллақанчаси юқори савияли футболчилар бўлиб етишибди. Яна кўпи ўртача савияда Европа клубларида тўп тепиб келмоқда. 2011 йил Мексика яшил майдонларида ўсмирлар мундиалида қатнашган футболчилардан бугун ПСВ таркибида ўйнаётган Карим Рекик, Жетро Уильямс, Мемфис Депай ва Натан Эйкни яхши биламиз. Депай катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ўйнаб, гол уриш ва бронза медалини қўлга киритишга улгурди. Аргентиналик Лукас Окампос “Монако” билан янги чўққилар сари интилишда давом этяпти. Курт Зума “Челси”, Эмерик Лапорт “Атлетик”, Маркиньос ПСЖ, Раҳим Стерлинг ва Эмре Жан “Ливерпуль”, Лукас Пиазон “Айнтрахт” ҳамда Виктор Фишер “Аякс” таркибидаги ўйинлари билан кўпчиликнинг эътиборига тушиб бўлди. Биздан эса ўша чемпионатда ўйнаганлардан олий лиганинг асосий таркибида Сардор Раҳмонов, Аббос Махситалиев, Сардор Собирхўжаев, Жавлон Мирабдуллаев, Жасур Ҳакимов ва Забихилло Ўринбоев ўйнаб келяпти.

2013 йил БААда майдонга тушганлардан Алан Халилович “Барселона”, Боян Кнежевич “Динамо” Загреб ва Симоне Скуффет “Удинезе” таркибида ўзларини ёрқин келажак кутаётганини исботлашга тушишди. Бизнинг ўсмирлардан Акром Комилов, Одил Ҳамробеков, Жамшид Болтабоев, Достон Ҳамдамов олий лигада ўз жамоалари сафида майдонга тушиб кўришди.

Ёшларимиз билан бир мундиалда иштирок этиб, юлдузга айланган футболчилар ҳам талайгина топилади. 2009 йил Мисрда Сезар Аспиликуэта (“Челси”), Хорди Альба (“Барселона”), Оскар де Маркос (“Атлетик”), Андре Эррера (МЮ), Кике (“Атлетико”), Стив ва Ларс Бендер (“Байер” ва “Боруссия”), Андре Айю (“Марсель”), Рамирес (“Челси”), Дуглас (“Барселона”), Алекс Тейшейра ва Дуглас Коста (“Шахтёр”) каби футболчилар Еврокубокларда ҳам нимадир ишни қойиллатиб улгуришди. Ёшларимиздан эса айни пайтда терма жамоага фақат Фозид Мусаев ва Ислом Тўхтахўжаев чақириб келинмоқда.



2011 йил ёшларимиз жаҳон чемпионатига бормаганди. Ўша мундиалда порлаганлардан Дуван Запата “Наполи”, Хамес Родригес “Реал”, Муриэль “Удинезе”,  Клемен Гренье “Лион”, Антуан Гризманн “Атлетико”, Александре Лаказетт “Лион”, Жоэль Кэмпбелл “Арсенал”, Марк Бартра “Барселона”, Иско “Реал”, Коке “Атлетико”, Аҳмад Муса ЦСКА, Каземиро “Порту”, Фелипе Коутиньо “Ливерпуль”, Оскар ва Муҳаммад Салоҳ “Челси”, Андреас Вейманн “Астон Вилла”, Роберто Перейра “Ювентус”, Эрик Ламела “Тоттенхэм” ва Хуан Итурбе “Рома” шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Ушбу ўйинчиларнинг барчаси терма жамоа ўйнаб, Еврокубокларда иштирок этиш тажрибасига ҳам эга бўлиб улгуришибди.
2013 йил Туркияда ёшларимиз чорак финалгача етиб бориб, унда Францияга 0:4 ҳисобида имкониятни бой берганди. Французларнинг ўша таркибидан Курт Зума “Челси”, Самуэл Умтити “Лион”, Поль Погба “Ювентус”, Жеффри Кондогбиа “Монако”, Яя Саного “Арсенал”, Жан Кристоф Баэбек ПСЖ, Лукас Динь ПСЖ ва Флорин Товен “Марсель” сафида ўйнаб келяпти. Улар аллақачон янада юқори савияга чиқишлари мумкинлигини кўрсатишди. Уларнинг барчасини ҳозирги жамоаларидан сотиб олишга тайёр турган клублари сони етарлича топилади. Зума 15, Погба 70, Конбогдиа 25, Саного 10, Баэбек 10, Динь 15 ва Товен 25 миллион евро атрофида баҳоланмоқда. Ёшлар терма жамоасидан миллий терма жамоа ва умуман футболга ўйинчи етиштириб бериш шундай бўлади. Ўтган ёзда Туркияда тўп тепганлардан  Пако Алькасер (“Валенсия”), Хесе Родригес (“Реал”), Хуан Бернат (“Бавария”), Денис Суарес (“Севилья”),  Деулофэу (“Севилья”), Хуан Кинтеро (“Порту”), Ҳоқон Чолхонўғли (“Байер”), Жон Флэнеген (“Ливерпуль”), Харри Кэйн (“Тоттенхэм”), Николас Лопес (“Верона”) каби футболчилар юқори савияли чемпионатларда ишонч билан ўйнаб келишмоқда. Уларнинг иқтидор билан биргаликда меҳнатдан қочмаслигини алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиз. Биздан Владимир Козак, Жамшид Искандеров, Игорь Сергеев ва Сардор Собирхўжаев клубида асосий таркибдан тўлиқ ўрин олди. Дастлабки уч ўйинчи миллий терма жамоага таклиф этилмоқда. Қолганлар эса ҳали олий лигада асосий таркиб футболчисига айланишни уддалай олганича йўқ. Ушбу солиштиришларни кимдан қандай футболчи миллий терма жамоа даражасига кўтарилганини аниқлаш учун келтириб ўтдик. Яна кўплаб ўйинчилар етакчи клубларда ўйнамаса-да, миллий терма жамоаларига номзод бўлишни уддалаб бўлишган. Бизда ҳамон ёшлар футболидан катта футболга кўчиб ўтишда мураббий ва футболчилар олтин оралиқни топа олишмаяпти.

Табиийки, кучли футболчилар кўп етишиб чиқмаётгани ва бошқа муаммолар туфайли (улар анча кўп) биз кўп томоша қиладиган Европанинг кучли чемпионатларида бирор ўйинчимиз пайдо бўлмаяпти. Ҳозирча биргина Илёс Зейтуллаевдан ташқари бирор футболчимиз кучли бешлик юқори лигаларида майдонга тушмаган. Илёс ҳам 2 беллашувда ўйнаган холос. Оқибатда фақат Осиёнинг бошқа давлатларидан бориб тўп тепаётган футболчиларнинг ҳаракатларини ҳавас билан кузатяпмиз.

Германияда ҳозир 11 нафар япониялик, 5 кореялик ва 2 австралиялик футболчилар ўйнаяпти. Албатта, япон ва корейсларга ҳавас қилмай бошқа иложимиз йўқ. Кагава, Оказаки, Учида, Сон Хён Мин сингари ўйинчилар бундеслига етакчиларига айланиб улгуришди. Япония бундеслиганинг ўзида ўйнайдиган футболчилардан бемалол терма жамоанинг бир таркибини тузиб чиқиш имкониятига эга.



Германия бундеслигаси
Австралия (2): Матье Лангерак “Боруссия” Д, Робби Круз “Байер”.
Япония (11): Генки Харагучи “Герта”, Макото Хасебе “Айнтрахт”, Хажиме Хосогаи “Герта”, Такаши Инуи “Айнтрахт”, Шинжи Кагава “Боруссия” Д, Хироши Кийотаке “Ганновер”, Шинжи Оказаки “Майнц”, Юя Осако “Кёльн”, Готоки Сакаи “Штутгарт”, Хироки Сакаи “Ганновер”, Ацута Учида “Шальке”.
Жанубий Корея (5): Хон Жён Хо “Аугсбург”, Ким Жин Су “Хоффенхайм”, Ку Жа Чол “Майнц”,  Парк Жу Ху “Майнц”, Сон Хён Мин “Байер”.

Италияда осиёлик футболчилар кўп эмас. Австралиялик Бриллиант “Фиорентина” захирасида қолиб кетаётган бўлса, Хонда ва Нагатомо Милан шаҳри жамоаларининг ишонган ўйинчиларига айланиб улгуришган. Хонда ҳам аста-секинлик билан ўзини кўрсатишни бошлади. Нагатомога эса “Интер”нинг сардорлик боғичи ишониб топшириляпти.

Италия “А” серияси
Австралия (1): Марк Бриллиант “Фиорентина”.
Япония (2): Кейсуке Хонда “Милан”, Юто Нагатомо “Интер”.
Испанияда фақат 2 нафар осиёлик футболчи фаолият кўрсатмоқда. Япониялик Мики Хавенаар “Кордоба”, таиландлик Тирасил Дангда “Альмерия” шарафини ҳимоя қилмоқда. Бу жамоалар  лигада аутсайдерлардан саналади, лекин улар сафида ўйнаш ҳам осон иш эмас. Айниқса, таиландлик футболчи аллақачон Испания чемпионатини забт этгани таҳсинга лойиқ. Бежизга клубларимиз Таиланд жамоалари билан Осиё клублар мусобақаларида тўқнаш келганда катта қийинчиликка дуч келишмаяпти.

Испания ла лигаси
Япония (1): Мики Хавенаар “Кордоба”.
Таиланд: Тирасил Дангда “Альмерия”.
АПЛда Австралиядан 3, Япониядан 1 ва Жанубий Кореядан 2 нафар легионер фаолият кўрсатиб келмоқда. Уларнинг барчаси ўзидан яхши таассурот қолдиряпти деб айтса бўлади. Муҳим голлар уриб, грандларнинг мағлубиятга учрашига сабаб бўлаётганлари ҳам топилади. Франция чемпионатида қитъамиздан бирор ўйинчи учрамайди. Голландияда Австралиядан 6 ва Япониядан 1 нафар футболчи ўйнаб келмоқда.



Англия премьер-лигаси
Австралия (3): Жейсон Дэвидсон “Вест Бромвич”, Майл Жединак “Кристал Пэлас”, Крис Хёрд “Астон Вилла”.
Япония (1): Майа Йошида “Саутгемптон”.
Жанубий Корея (2): Ки Сун Юн “Суонси”, Юн Сук Ён КПР.

Кучли бешликдаги легионерлари сони бўйича Япония яққол устун. 15 нафар футболчи кучли бешликнинг ўзида фаолият кўрсатяпти. Шунингдек, бошқа мамлакатларда тўп тепаётган бир қатор футболчилар топилади. Жанубий Кореядан 7, Австралиядан 6 нафар ўйинчининг ҳаракатларини кучли бешлик чемпионатларида кузатиб бориш имкониятига эгамиз.

Афсуски, бизда ўсмирлар ва ёшларни катта футболга кўникишида, уларга имконият бериш, футболчини техник ва жисмоний тарафдан ўстириб боришда катта муаммолар кўзга ташланяпти. 2014 йилги мавсумда ёшларга асосий таркибдан жой бериш бўйича “Пахтакор” ва “Бунёдкор” бошқалардан салмоқлироқ кўрсаткич қайд этди. “Бунёдкор” буёғига ҳам академия тарбияланувчиларига имконият бериш орқали жамоани шакллантиришини Сергей Лушан Ўзбекистон Кубоги финалидан кейин маълум қилди. “Пахтакор” аллақачон шу йўлни танлаб бўлган. Ёшларга кўпроқ имконият берилсагина уларнинг савияси ошиб, келажакда кучлироқ чемпионатларга йўл олиши мумкин. Акс ҳолда, ҳозиргидек ҳолатда қолиб кетаверамиз.


Беҳзод НАЗАРОВ.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика