Кроос: "Вольфсбург"га қарши баҳсда тезкор гол уриш муҳим"

Aslanov Jasurbek
12 апр 2016, 10:59
"Реал" ярим ҳимоячиси Тони Кроос "Вольфсбург"га қарши бўлиб ўтадиган Чемпионлар лигаси 1/4 финал жавоб учрашуви ҳақида фикр билдирди.

"Вольфсбург" таркибида хавфли футболчилар етарлича. Юлиан Дракслер ажойиб футболчи, у ҳақида олдин ҳам билардик, аммо бу бир кишидан иборат жамоа эмас. Ҳимояда ишончли ўйнашимиз керак, дарвозамиз ишғол этилса тўртта гол уришимизга тўғри келади. Мухлислар қўллаб-қувватлашига умид қиляпмиз. Улар ҳаммадан баландроқ бўлиб, керакли атмосферани яратиб беришади деб ўйлайман.

Тезкор гол уриш жуда муҳим. Ҳужумкор ўйин кўрсатиб, ҳимояни ҳам эсдан чиқармаслик зарур" - дейди Кроос.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Marca

Сўнгги янгиликлар

Барча ›