Кроос ва Модрич қайтди, бироқ...

Mirjalol Normatov
4 мар 2018
"Реал"нинг икки асосий футболчилари Лука Модрич ҳамда Тони Кроос жароҳатдан қайтди, деб хабар беради Marca.

Манбага кўра, жамоанинг бугунги машғулотларида икки футболчи ҳам умумий гуруҳда шуғулланишган. ПСЖга қарши учрашувгача жамоа яна бир машғулот ўтайди ва ўшанда икки футболчининг ЕЧЛ доирасидаги муҳим ўйинда майдонга тушиш ёки тушмаслиги маълум бўлади.
ПСЖ - "Реал" учрашуви 6 март куни ўтказилади.


Mirjalol NormatovMuallif
Manba: Marca