Кркич Хави ҳақида гапирди

11 июн 2020, 22:36
Бир неча йиллар давомида "Барселона" шарафини ҳимоя қилган Боян Кркич собиқ жамоадоши, айни пайтда Қатарнинг "Ал Садд" клубини бошқараётган Хавининг "Барса"га қайтишига ишонади.

"Хави эртами-кечми "Барселона"га қайтади. Клуб тарбияланувчиларининг жамоага қайтиши менга ёқади. Хави ҳам шунданйлардан биридир. 

"Барселона" мураббийлиги учун ундан мосроқ мутахассисни билмайман, чунки у клуб тизимидаги барча икир-чикирлардан хабардор", – деди 29 ёшли вингер.

Маълумот учун, Кркич айни дамда Канаданинг "Монреал Импакт" клуби футболчиси ҳисобланади.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: El Chiringuito