

"Сўнгги 20-30 йилларда бундай 20 ёшли ҳужумчини умуман кўрмаган эдим, ҳатто Ван Бастен ҳам Холанддек кучли эмас эди.
Унинг жисмоний кучи бошқалардан 3-4 баробар кўпдек, у тепган пайт, бошқача кучга эга бўлади", - дейди Вьери.
Холанд Норвегия терма жамоасида 15та ўйинда 12та гол урди. "Боруссия" таркибида эса 64та ўйинда 63та гол уришга эришди.



