"Кристал Пэлас" "Вест Хэм"нинг икки футболчиси борасида музокара ўтказмоқда

Aslanov Jasurbek
25 июл 2018, 13:26
"Вест Хэм"нинг икки футболчиси "Кристал Пэлас"га ўтиши мумкин.

"Бургутлар" Шейху Куяте ва Мичел Антониони ўз сафига қўшиб олмоқчи.

"Кристал Пэлас" 28 ёшли сенегаллик учун 10 млн. фунт, Антонио учун эса 15 млн. фунт тўлайди.

"Вест Хэм" футболчиларини сотишга тайёр, чунки улар ёзги трансфер ойнасида 95 млн. фунтлик ўйинчилар харид қилишга улгуришди.

Куяте сўнгги мавсум АПЛнинг 33та ўйинида 2та гол урди ва 3та голли пас берди.

Антонио эса 21та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол урди ва 2 марта ассистентлик қилди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sky Sports

Сўнгги янгиликлар

Барча ›