

Журналист Фабрицио Романонинг хабарига кўра, "Челси" собиқ устозининг агенти "Кристал Пэлас" билан музокаралар олиб бормоқда.
Лэмпарднинг сўнгги иш жойи "Челси" бўлган эди, "аристократлар"да Англия терма жамоаси собиқ ўйинчисининг ўрнини январда Томас Тухель эгаллаган.
"Кристал Пэлас" АПЛда 13-ўринда кетмоқда, Рой Хожсон жамоаси Чемпионшипга тушиб кетмаслиги аниқ бўлди, аммо мавсум сўнггига кўра, Лондон жамоаси еврокубокларда ҳам иштирок этиши мумкин эди.



