UZ

Сўнгги янгиликлар

23:54Расман: "Навбаҳор" икки легионер билан шартнома имзолади  0 23:40"Ўзлари симуляция қилиб, энди ахлоқдан дарс беришяпти!" — Милан мэри Кьеллини ва Дель Пьерони "ерга туширди"  0 23:00Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади  92 22:37Шармандалик: Туркияда мухлислар ҳакамнинг бошига велосипед билан зарба беришди!  7 22:33Расман: Жасур Ҳакимов — "Металлург" футболчиси!  0 22:12Назорат баҳси. "Сўғдиёна" - "Динамо" Батуми 2:0  0 21:43"Реал"ни мусобақадан чиқариб юборишни истайман!" — Моуринью Арбелоа ва Мадрид ҳақида гапирди  41 20:46"Ҳакамлик даражаси тарихдаги энг паст нуқтада!" — Жефф Стеллинг ВАРни кескин танқид қилди  0 19:51Исак жиддий жароҳатдан сўнг қайтишга яқин  3 19:23"Арсенал" футболчиси афсонавий Райт натижасини такрорлади  0 18:57"Милан" 40 ёшли Модричга янги шартнома таклиф қилади  2 18:33Трансфер интригаси: "Манчестер Юнайтед" собиқ футболчисини ортга қайтармоқчи  6 18:06"Вест Хэм" бир вақтнинг ўзида 3 нафар мураббийга маош тўламоқда  2 17:40Расман: "Қўқон-1912" Нимели ва Соҳибжоновни ижарага олди  4 17:22"Машъал" 3 нафар футболчи билан битим тузди  1

Криштиануга ҳавас: постерлар ва майдондаги биринчи учрашуви Янгиликлар

Криштиануга ҳавас: постерлар ва майдондаги биринчи учрашуви

“Реал” – “ПСЖ” учрашувидаги энг драматик вазиятлардан бири ҳақида.

Килиан Мбаппе Чемпионлар Лигасининг ўтган мавсумида футбол дунёсига ёриб киргандан сўнг, ижтимоий тармоқларда: ёш болакай ўз кроватида ўтиргани, хона деворлари эса Криштиану Роналдо суратлари акс этган плакатлар билан деярли тўлиб ётарди.


“У “Реал” мухлиси, Криштиану эса унинг кумири, – деб изоҳ берди Килианнинг отаси France Football нашрига берган интервьюсида. – У соатлаб интернетда Роналдо ўйини ҳақидаги видеоларни кўриб ўтирарди”.

14 ёшида Мбаппенинг омади чопди. Зинедин Зидан уни “Реал”га таклиф қилди. Аммо яқинда футболчи отаси тан олганидек, оиладагилар ҳеч қачон Мадридга кўчиб ўтиш борасида жиддий ўйлаб кўрмаган.

Бир ҳафталик ўзига хос кўрик, шунчаки ёш болакай учун туғилган кунига совға эди. “Сантьяго Бернабеу”да бўлиш, буюклар машғулотини бевосита кузатиш, Криштиану Роналдонинг ўзи билан кўришиш ва бирга расмга тушиш бахти...


Бу расм ҳамон Килианнинг телефонида сақланар экан, аммо у энди ўзини мустақил ва атрофдагиларга тақлид қилмайдигандек кўрсатишга ҳаракат қилмоқда.

“Роналду – болаликдаги кумирим, у билан кўришиш жуда ажойиб. Аммо энди бунинг барчаси тарихда қолди, – деганди Мбаппе 2017 йил охирида. – Мен олдимга қўйган мақсадлар сари ҳаракат қиламан. Шундай экан рақиб ким бўлишининг унчалик аҳамияти йўқ. Мен “Бернабеу”га ғалаба қозониш учун кетяпман”.


Испаниядан зафар қучиб қайтиш насиб қилмади, “зато” Килианнинг орзуси ушалди. У кумири Кришни майдонда, ўзаро тўқнашувдан сўнг қучоқлай олди. Ёшликда берилган кўнгил айрилмас бир нарса экан.


Нозима Зарипова тайёрлади

Рейтинг: +87   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика