Криштиану Роналду: "Олтин тўп" топширилиш маросимига бораман"

7 янв 2014, 14:51
"Реал" ҳудумчиси Криштиану Роналду Испания чемпионати доирасидаги "Сельта"га қарши кечган учрашувдан кейин интервью бериб, "Олтин тўп" топширилиш маросимига боришини айтиб ўтди.
"Маросимга бораман. Билмадим қай биримизга ҳақили равишда бу соврин топшириларкин: менгами, Мессигами ёки Риберига. Мен доим ўз ишимни қилишга, яъни "Реал"нинг ғалабаларига яхши ўйинларим билан ҳисса қўшишга уринаман.

"Агар "Олтин тўп"ни қўлга киритсам - бу жуда яхши, лекин оломасам ҳам ҳаёт давом этаверади ва мен учун ҳеч нарса ўзгармайди", деди Роналду.

Манба: sports.ru