

Криштиану Роналду майдонга ногиронлар аравасидаги 10 яшар қизалоқнинг қўлидан тутиб чиқиб келди. ФИФА тасарруфидаги турнирларда биринчи марта ўйинчи майдонга жисмоний имкониятлари чекланган бола билан чиқиб келди деб хабар берди ФИФА расмий сайти.
"Мен ҳаммаси шундай ажойиб бўлишини кутмаган эдим. Криштиану Роналду эса ғаройиб! У менга ўз либосини совға қилди ва омад тилаб ўпиб қўйди. Мен тушунтириб бўлмас ҳиссиётларнинг энг марказида бўлдим ва Россияга мухлислик қилдим. Мен ҳеч қачон бундай нарсани бошдан кечирмаган эдим", - деди бахтли Полина.







