Криштиану Роналду мавсумдаги илк голини урди. Футболчи учун нохуш анъана якунига етди

Administrator
16 сен 2022, 00:30
Европа Лигаси иккинчи турида ва ниҳоят Роналду ўз мақсадига етишди.

"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Криштиану Роналду мавсумдаги илк голини Европа Лигаси иккинчи турида "Шериф" дарвозасига пенальтидан киритди. 

Криштиану Роналду бунга қадар ушбу мавсумдаги клуб доирасидаги 7 учрашувда бирорта фойдали ҳаракат (гол ёки ассист) амалга оширолмай келаётганди. Бу учрашувларнинг учтасидагина Роналду асосий таркибда майдонга тушганини қўшимча қилиш лозим. 

Ўхшаш янгиликлар


AdministratorМуаллиф
Манба: Opta Sports