Криштиану Роналду: "19-20 ёшимда, футбол – бу рақамлар, совринлар ва рекордлар эканини тушуниб етдим"
28 окт 2019 21:10
Янгиликлар
Криштиану Роналду: "19-20 ёшимда, футбол – бу рақамлар, совринлар ва рекордлар эканини тушуниб етдим"
"Ювентус" ҳужумчиси Криштиану Роналду футболга бўлган муносабати ҳақида гапирди.
"19-20 ёшимда, футбол – бу рақамлар, совринлар, рекордлар ва голлар эканини тушуниб етдим. Ҳақиқий тўпурар бўлиш учун, биринчи навбатда истеъдод талаб этилади. У сиз бунга эришиб бўлмайди. Иккинчидан, меҳнатсиз истеъдод бефойда. Ҳеч нарса осмондан тушиб қолмайди. Меҳнат қилмаганимда, ўз устимда кўпроқ ишламаганимда, ҳозир эга бўлганларимга ҳеч қачон эриша олмасдим. 700 та гол - бу жозибадор рақам. Бу ютуғимдан фахрланаман, чунки бу натижага жуда кам ўйинчилар эришган.
Мақсадим - улғайган ҳолда ёш бўлиб қолиш. Имкон қадар рақобатбардош бўлишни истайман. Менга "Ювентус"дек клубда бир хил даражада ўйнаётган тенгдошларимни кўрсатинг", – дейди Роналду.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Фикрлар