Крис Смоллинг А Серия клубига ўтади

Alisher
29 авг 2019
"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Крис Смоллинг "Рома"га ўтади.

Бу ҳақда италиялик журналист Жанлука Ди Марцио хабар бермоқда.

Рим клуби футболчининг бир йиллик ижараси учун 3 миллион евро тўлайди.

29 ёшли англиялик ўйинчи ўтган мавсум "Манчестер Юнайтед" таркибида 34та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол уришга эришган.

Смоллинг фаолиятини "Мейдстон Юнайтед"да бошлаган ва шу клуб тарбияланувчиси ҳисобланади. Футболчи 2008-2010 йиллар давомида "Фулхэм"да ўйнаганидан сўнг "қизил иблислар" таркибига ўтиб кетган эди.

[instagram]

 [/instagram]


AlisherMuallif
Manba: gianlucadimarzio.com