Креспо: “Лаутаронинг нималарга қодирлигини энди биламиз”

11 апр 2020, 09:27
Эрнан Креспо “Интер”даги ватандоши ҳақида гапирди.

“Икарди ва Дибала ҳақида биламиз. Аммо Лаутаронинг нималарга қодир эканлиги ҳақида энди-энди билиб боряпмиз. Лаутаро янги Серхио Агуэро бўлиши мумкин. Унда Серхио каби тезкор дриблинг йўқ бўлиши мумкин. Бироқ у Агуэродан ҳам кўра жамоавий ўйинчи. Лаутаро доимо ҳаракатда, шу боисдан ҳам турли тоифадаги ҳужумчи ролида пайдо бўлиши мумкин”, — дейди Креспо.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Goal.com