“Краснодар“ футболчисига МЮ ва ПСЖ қизиқиш билдирмоқда

Khoja
25 июн 2025, 09:57
“Краснодар“ сардори Эдуард Сперцян фаолиятини ТОП лигаларнинг бирида давом эттириши мумкин.

Унга “Манчестер Юнайтед“ ва ПСЖ қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Тransfer feed хабар бермоқда.

Қайд этилишича, манкунианликлар Сперцянни Саудия Арабистони клублари қизиқаётган Бруно Фернандеснинг ўрнини босувчи футболчи сифатида кўрмоқда.

Олдинроқ, “буқаллар“ тарбияланувчисига “Лидс“, “Ланс“ ва “Порту“ клублари қизиқаётгани хабар қилинганди.

Ўтган мавсумда 25 ёшли Эдуард Сперцян “Краснодар” сафида 35 та ўйинда майдонга тушиб, 11 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди. Трансфермаркт портали футболчини 25 миллион еврога баҳоламоқда.


Ўхшаш янгиликлар


KhojaМуаллиф
Манба: Тransfer feed