Коутиньо "Марсель" қизиқишлари доирасига тушиб қолди

Alisher
10 июн 2021, 16:52
"Барселона" ярим ҳимоячиси Филиппе Коутиньо "Марсель" қизиқишлари доирасига тушиб қолди.

Франция клуби 28 ёшли бразилиялик футболчи билан шартнома имзолаш вариантини кўриб чиқмоқда.

Каталонияликлар Коутиньо бўйича таклифларни эшитишга тайёр. Бразилиялик ёзда "кўк-анорранглилар"дан кетиши мумкин бўлган ўйинчилар рўйхатида бор.

Ярим ҳимоячи 2020/21 йилги мавсум Ла Лигада 12та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 2та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Marca