UZ

Сўнгги янгиликлар

08:15Ража Наингголaн жароҳат олди   0 08:00Гаттузо: “Интер” “Милан”дан кўра ғалабага ҳақли эди   0 07:45Мауро Икарди “Интер” тарихига кирди   1 07:30Ла Лига. “Реал Мадрид” 7-ўринга тушиб кетди   5 07:13Лига 1. “Марсель” сафарда “Ницца”ни мағлуб этди   0 03:33Olamsport: Ўсмирлар Олимпиадаси совриндорлари Ўзбекистонда кутиб олинди, Мейвезер Пакьяо билан жангга тупурди  0 02:04“Реал”нинг янги мураббийи ким бўлади?  15 01:44Италия А серияси. Икарди дурангга рози бўлмади  10 01:15Марку Силва: “Пикфорд – юқори даражадаги дарвозабон”  0 00:52Иммобиле: “Парма” дарвозасига урган голимни онамга бағишлайман”  3 00:49Ярмоленько узоқ муддатга сафдан чиқди  1 00:47Ла Лига. Иглесиаснинг голлари жамоасининг ғалабасини таъминлади  1 00:28Италия А Серияси. “Фиорентина” дуранг ўйнади  1 23:51Россия чемпионати. “Краснодар” кутилмаганда уз уйида “Ахмат”дан “тарсаки” еди  1 23:21Бундеслига. “Боруссия” М йирик ғалабага эришди  0

Кот-д`Ивуар - Япония 2:1. МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ Янгиликлар

Кот-д`Ивуар - Япония 2:1. МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЖЧ-2014 доирасидаги Кот-д`Ивуар - Япония учрашувининг матнли трансляциясини шу ерда кузатиб боринг.

Жаҳон чемпионати, "С" гуруҳи. 1-тур.

Кот-д`Ивуар - Япония 2:1

Голлар: Хонда (17), Бони (64), Жервиньо (66)

Кот-д`Ивуар: Барри, Бока (Жакпа, 75), Зокора, Калу, Тиоте, Жервиньо, Бони (Конан, 77), Орье, Яя Туре, Серей (Дрогба, 62), Бамба.

Япония
: Кавашима, Учида, Хонда, Нагатомо, Моришиге, Оказаки, Кагава (Какитани, 86), Ямагучи, Хасебе (Эндо, 54), Осако (Окубо, 67), Йошида.

Огоҳлантиришлар
: Йошида (23), Бамба (54), Зокора (58), Моришиге (63).




                          МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                      
ЯНГИЛАШ


Учрашув якунланди! Кот-д`Ивуар мундиални ғалаба билан бошламоқда!

Қўшиб берилган дақиқанинг сўнггиси бошланди. Япония олдинга ўта олмаяпти.

90`
Учрашувнинг иккинчи бўлимига ҳакам томонидан 4 дақиқа вақт  қўшиб берилди.

89`
Япониянинг навбатдаги ҳужумини ҳам рақиб ҳимоячилари бартараф этишмоқда.

87`
Япония таркибида ўзгариш. Шинжи Кагава ўрнига Какитани тушди.

86`
Бурчакдан етказиб берилган тўпга ҳам Дрогба эгалик қилди. Лекин унга зарба бериш имкониятини беришмади.

85` Дрогба!!! Дидьенинг берган зарбаси ҳимоячига тегиб ўз йўналишини ўзгартирди. Бурчак тўпи.

83` УҲҲҲҲҲҲҲҲҲҲ! Ажойиб зарба ва чиройли "сейв"! Браво,  Кавашима!


82`
Кот-д`Ивуар жарима зарбаси тепади. Тўп олдида Дрогба.

80`
Кот-д`Ивуар жуда яхши ҳимояланмоқда. Япония 10 дақиқадан буён айтарли ҳужум ташкил эта олганича йўқ.

78` Ўзгариш: 
Бони ўз ўрнини Конанга бўшатиб берди.

77`
Кот-д`Ивуарни ўйинини Дрогба тушиб кучайтирган бўлса, Японияни ўйини жамоа сардори Хасебе майдонни тарк этганидан сўнг орқага  кетди.

75`
Кот-д`Ивуар таркибида ўзгариш. Бока ўрнига Жакпа майдонга тушди.

74`
Япония вазиятни ўнглай олади. Фақатгина биринчи бўлимдаги фаолликни ишга солиши керак.

72`
Кейсуке Хонда ва Оказаки каби етакчилар ўйинни ўз қўлларига олиб, мувозанатни тиклашлари талаб этилади. 

71` Япония буёғига нима қилади? Қандайдир икки дақиқа ҳаммасини буткул ўзгартириб юборди.

69`
Кот-д`Ивуар яна олдинга интилмоқда. Тўхтаб қолмоқчи эмас Дрогба жамоадошлари...

Қойил, Кот-д`Ивуар! Дрогбани майдонга тушиши жамоага руҳий устунликни бағишлади десак муболаға бўлмайди.

66` ГООООООООООООООООООООЛ! Жервиньо! Кот-д`Ивуар икки дақиқада иккита гол киритмоқда. Яна Сержу Орьенинг ўнг қанотдан етказиб берган тўпини бу сафар Жервиньо дарвозага аниқ йўллади, 2:1!

64` ГОООООООООООООООООООООЛ! Бони! Орьенинг жарима майдончасига етказиб берган тўпини Бони дарвозага жойлади!

64`
Моришиге ҳакам томонидан огоҳлантирилди.

63` Дрогба тушиши билан жамоаси хавфли ҳужум ташкил қилди. Лекин сўнгги паллада японияликлар аниқ ҳаракат қилишди ва хавфни бартараф этишди.

62` Ниҳоят майдонга Дидье Дрогба тушмоқда. Серей ўрнига Дрогба туширилди.

60`
Саломон Калунинг зарбаси хавфли кўриниш олди.

59`
Зокора бу вазиятга келиб сариқ карточка ишлаб олди.

58`
Яя! Яя!  Туреее! Ажойиб "рейд"! Яя Туре жарима майдончасига кириб келди ва япониялик ҳимоячи уни йиқитгандек бўлди. Ҳар ҳолда Туре йиқилиб тушди. Лекин ҳакам пенальти белгилаш шарт эмас деб топди.

57`
Япония жарима зарбасини амалга оширди. Лекин Кот-д`Ивуар ҳимоячилари хавфни қайтаришди.

55`
Бамба ҳакам томонидан огоҳлантирилди.

54`
Япония таркибида ўзгариш. Жамоа сардори Хасебе майдонни тарк этмоқда. Унинг ўрнида Ясухито Энди тушди.

51`
Ямагучи ҳам узоқ масофадан зарбабериб кўрди. Жуда ноаниқ.

50`
Хасебе дарвоза тмон зарба берди. Бироз ноаниқ.

49` Кот-д`Ивуар яхши ҳужум ташкил этди. Лекин сўнгги зарбага аниқлик етишмади.

48`
Шинжи Кагава "подкат" билан рақибидан тўпни олиб қўйиб, дарвоза томон зарба берди. Лекин ҳакам бу вазиятда ўйин қоидаси бузилди деб топди.

46` Иккинчи бўлим бошланди!


Дидье Дрогба ва захирада ўтирган бошқа футболчилар жамоаси кўрсатаётган ўйиндан қониқишмаяпти


Ҳозирча ягона бўлиб турган гол муаллифи - Хонда


Нонушта қилиб олиш учун сизда 15 дақиқа фурсат бор. Ёқимли иштаҳа!
Бизни яна 45 дақиқалик ажойиб футбол баҳси кутиб турибди.

Биринчи бўлим тугади. ТАНАФФУС!

45` Кавашима жарима майдончаси ичига келаётган барча тўпларни ушлаб олмоқда.

44`
Жервиньо фаол. Яя Туре ҳозир тўпни жарима майдончаси ичида турган жамоадошига етказди. Лекин яна "самурайлар" ҳимоячиси ишончли ҳаракат қилди.

43`
Саломон Калу ҳисобни тенглаштиришга яқин келганди. Жарима майдончаси ичидан боши билан зарба бериш имкониятидан унумли фойдалана олмади Калу.

41` Қойил, Япония ҳозирча жуда тартибли ва аниқ ўйнамоқда. Кот-д`Ивуар рақибидан бундай қаршиликни кутмаган шекилли...

Тошкентда бу вақтга келиб, осмон гумбурламоқда. Ёмғир...

38` Кот-д`Ивуар рақиб дарвозаси томон йўл қидирмоқда. Ҳозирча уларни ўйлаётган режаларини японияликлар "ўқиб" олишмоқда.

36` Энди навбат Кейсуке Хондага! Хонда ҳозир бир футболчини алдаб ўтиб дарвозани пойлади. Лекин тўп ҳимоячига тегиб, ўз йўналиши ўзгартирди.

35` Супер зарба! Хавфли зарба! Бока! Кавашима ҳозир маҳорат кўрсатди!

34`
Япониялик футболчилар рақибларига қарши "прессинг" қўллашмоқда.

32`
Бу сафар Яя Туре эмас, Бока жарима зарбасини амалга оширди. Тўп шундоққина дарвоза тусини олдидан ўтиб кетди...

31` Оказаки ўз дарвозаси олдида рақибга нисбатан ўйин қоидасини бузди. Хавфли нуқтадан жарима тўпи.

30`
Япониядан Хонда яхши ўйнамоқда.

29`
Яя Туре фаолликни ишга солди. Туренинг жамоадошига узатиб берган тўпини япониялик ҳимоячи қайтариб қолди. Такрорий лавҳада тўп қўлга текканлиги кўриниб қолди. Лекин ҳакам бу вазиятни тўп қўлни топди деб ҳисоблади.

27`
Япония ақлли футбол кўрсатмоқда. Кот-д`Ивуардек кўп ҳужумга бормаётган бўлиши мумкин. Лекин ҳужум ташкил этганда ҳам, сифатли ва хавфли ҳужум уюштиришмоқда.

25`
Кот-д`Ивуар жарима зарбаси тепиш ҳуқуқини қўлга киритди. Яя Туренинг тепган зарбасига аниқлик етишмади.

24` Йошида ҳакам томонидан огоҳлантирилди.

23`
Япония тинчимаяпти. Кетма-кет ҳужумлар. Хавфли ҳужумлар.

21`
Япония ўйиндаги устунликни тўлиқ ўз қўлига олди. "Шальке" ҳимоячиси Учида рақиб ҳимоячиларини бирин-кетин ортда қолдирди ва дарвоза томон кучли зарба йўллади. Лекин бу вазиятда Барри жонбозлик кўрсатиб, жамоасини муқаррар голдан сақлаб қолди. Қойил, Япония!

19`
Япония илк хавфли ҳужумини самарали тарзда якунлади. Ўтказиб юборилган голда Яя Туренинг ҳам айби бор. Айнан "Сити" футболчиси Хондани кўздан қочирган эди.

17` ГООООООООООООООООООООЛ! Хонда! Кейсуке Хонда жарима майдончаси олдидан ўзининг ажойиб зарбаси билан Кот-д`Ивуар дарвозасини нишонга олди, 0:1!

17`
Япония бурчак тўпи тепди. Оказаки яхши вазиятга чиққанди. Лекин унинг зарбасини ҳимоячилар  ёпишга эришишди.

15`
Бу вақтга келиб "Арена Пернамбуку" стадионида ўтирган мухлислар ёмғирдан беркинишмоқда.

13`
Япония олдинга ўтишга шошилмаяпти.

11`
Кот-д`Ивуар кичик устунлик билан ҳаракат қилмоқда.

9`
"Самурайлар" тўпни ўз жарима майдончалари олдидан узоқлаштиришга эришишди.

7`
Кот-д`Ивуар Японияни ўз жарима майдончаси ичига "қамап" қўйди. 

6`
Илк хавфли вазият! Жервиньо тўпни Бонига етказиб берди. Бонининг зарбасига ҳимоячи туғаноқ бўлди. Бурчак тўпи.

5`
Кот-д`Ивуар ўнг қанотни ишга солиб, ҳужумга ўтди. Орье анча фаоллик кўрсатмоқда. Кагава ҳам жамоасига ҳимояда ёрдам беришга келди.

4`
Кот-д`Ивуар ҳам ўзининг илк бурчак тўпини амалга оширди. Япония ҳимоячилари эса бу хавфни бартараф этишни уддасидан чиқишди.

2`
Япония фаоллик билан ўйинни бошлади. Самурайлар дарҳол бурчак тўпи ишлаб олишди. Лекин бундан наф чиқмади.

1` Учрашувга старт берилди! Қани кеттик...

Жароҳатидан тўлиқ фориғ бўлмаган Дрогба бугун захирада қолдирилди


Мадҳиялар тугади. Жамоа футболчилари бир-бирлари билан саломлашиб чиқишмоқда.

Энди навбат Япония давлат мадҳиясига...

Кот-д`Ивуар давлат мадҳияси жарангламоқда...

Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.

Жамоалар ўйинолди чигалёзди машғулотларни давом эттиришмоқда.

Футболчилар либослари


Япония терма жамоаси кийиниш хонаси


Японлар учрашувга шайлар


Ушбу ўйинни матнли онлайн тарзида Шаҳбоз Беғамов шарҳлаб боради.

Ассалому алейкум қадрли футбол ишқибозлари! Янги тонг хайрли бўлсин! Жаҳон чемпионати муносабати билан тунни кузатиб, тонгни бирга қарши олмоқдамиз. Бу мусобақа бунга арзийди! Тўрт йилда бир келадиган ушбу футбол байрамини интизорлик билан кутган эдик. Яна бир неча дақиқалардан сўнг, Кот-д`Ивуар ва Япония ўртасидаги ажойиб баҳс гувоҳига айланамиз. Ҳа айтганча, нонушта қилиб олишингиз мумкин! Ёқимли иштаҳа!

- Ўйин соат 06:00да бошланади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Суперлига. Марказий ўйинда "Локомотив" "Пахтакор"га учта гол урди Суперлига. Марказий ўйинда "Локомотив" "Пахтакор"га учта гол урди
Суперлиганинг 26-туридан ўрин олган "Пахтакор" -...  211
Лопетеги кетадими? "Реал" ўз майдонида "Леванте"га мағлуб бўлди (+ФОТО) Лопетеги кетадими? "Реал" ўз майдонида "Леванте"га мағлуб бўлди (+ФОТО)
"Реал" ҳамда "Леванте" ўртасидаги ЛаЛиганинг...  123
Андрей Канчельскис: "Бугун ғалаба қозонишимиз шарт эди" Андрей Канчельскис: "Бугун ғалаба қозонишимиз шарт эди"
“Навбаҳор” – “Бухоро” учрашувидан сўнг мезбонлар устози Андрей...  102
Суперлига. Канчельскис ғалаба билан бошлади: "Навбаҳор" - "Бухоро" Суперлига. Канчельскис ғалаба билан бошлади: "Навбаҳор" - "Бухоро"
Суперлиганинг 26-туридан ўрин олган "Навбаҳор" -...  97
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг