Кот-д'Ивуар терма жамоаси Африка миллатлар Кубогида иштирок этади

Aslanov Jasurbek
26 дек 2014, 13:18
Кот-д'Ивуар терма жамоаси ўзининг молиявий муаммоларини ҳал қилди ва Экваториал Гвинеяда 17 январдан 8 февралгача бўлиб ўтадиган Африка миллатлар Кубогида иштирок этишга тайёр.

Хабарларга кўра, мамлакат футбол федерацияси ҳуқумат билан молиявий шартларни келишиб олган. Аввалига жамоа учун 575 минг $ (310 млн франк) ажратилиши керак эди, аммо қайта кўриб чиқишдан сўнг бу маблағ 3,5 млрд франкка кўпайди.

Эслатиб ўтамиз, Кот-д'Ивуарнинг гуруҳдаги рақиблари Камерун, Гвинея ва Мали терма жамоаларидир. Олдинроқ жамоага етарли молиявий ёрдам етишмаганлиги учун Кот-д'Ивуарни мусобақадан четлатиш хавфи бор эди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›