Косельни ва Рэмси "Арсенал"нинг умумий гуруҳ машғулотларига қайтишди
Tolibjon Qosimov
2 мар 2017, 19:56
"Арсенал" ҳимоячиси Лоран Косельни ва ярим ҳимоячиси Аарон Рэмси жароҳатдан фориғ бўлишди ва тўлақонли машғулотларга қайтишди.
Бу ҳақда "канонирлар" бош мураббийи Арсен Венгерга таянган ҳолда "Sky Sports" хабар қилди. Энди ҳар иккала футболчи Англия чемпионати 27-турида "Ливерпуль"га қарши майдонга тушишлари мумкин.