Конте "Тоттенхэм" футболчиларига кетчуп ва майонезни тақиқлади

Aslanov Jasurbek
10 ноя 2021, 20:50
"Тоттенхэм"нинг янги бош мураббийи Антонио Конте жамоага бир қанча янгиликлар киритди.

Машғулотларнинг биридан сўнг италиялик мутахассис баъзи ўйинчиларда ортиқча вазн борлигини очиқчасига айтди.

Конте мажбурий жамоа тушлиги билан таништирди. Оғир овқатлар ва сендвичлар "шпорлар"нинг менюсидан олиб ташланди ҳамда мураббий кетчуп ва майонезни ҳам тақиқлади.

Бундан буён футболчиларга мева шарбати камроқ берилади, таомларга кунгабоқар ва сариёғ камроқ қўшилади. Шу билан бирга, Конте футболчиларни кўпроқ мева истеъмол қилишга чақирди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: The Athletic