

“Моуринью “Рома”да? Бу ажойиб хабар. Орамизда ҳеч қандай адоват йўқ. Унга муваффақиятлар тилайман, “Интер”га қарши ўйинлар эса бундан мустасно.
Ишонтириб айтаманки, биз бир-биримизни ҳурмат қиламиз. Учрашганимизда эса албатта қучоқлашамиз, ҳеч қандай низо йўқ”, дейди Конте.




