Конте Лукаку ҳақида: “У ҳали ишлов берилмаган олмос кабидир”

Eldor Akmurzayev
7 янв 2020, 20:45
“Интер” устози Антонио Конте жамоа форварди Ромелу Лукаку ҳақида илиқ фикрларни билдирди.

Лукаку жорий мавсум Италия чемпионатининг 18 баҳсида қатнашиб, 14та гол урди ва бир голга ҳаммуаллифлик қилди.

“Мен учун доим Лукаку ишлов берилмаган олмос каби бўлган. Тўғри ёндашув натижасида у юқори даражадаги футболчи бўлишини билардим. “Челси”даёқ у билан шартнома имзоламоқчи бўлгандим аммо нафақат “Челси, “Ювентус”даги фаолиятимда ҳам Ромелу билан бирга ишламоқчи эдим. Унга “Интер”да мураббийлик қилаётганимдан эса жуда ҳам бахтиёрман”, – дейди Конте.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Sky Italia