

Унинг хизматларига Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби қизиқиш билдирмоқда.
Ҳимоячини таклиф этиш ташаббуси билан "шпорлар" устози Антонио Конте чиқмоқда. Январдаги трансфер ойнасида амалга оширилиши мумкин бўлган битим 40 млн еврога баҳоланмоқда.
Дюмфрис жорий мавсум "нерадзуррилар" таркибида 17та ўйинда 2та гол ва 2та ассист қайд этди. 26 ёшли ўйинчининг "Интер" билан шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.


