

"Азар айни пайтда ажойиб формада. Унга ҳужумчи ролида ўйнаш ёқяпти деб ўйлайман. Мени хурсанд қиладиган томони, у Мората билан бир-бирини жуда яхши тушунмоқда", - деди Конте.
Аввалроқ, "Челси" раҳбарияти Азарга янги шартнома таклиф қилаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.



