

Консоль сотувга 2 хил версия – дисковод билан ҳамда дисководсиз (DigitalEdition) чиқарилади. Sony илк бор ушбу ўйин қурилмасини оқ рангда тақдим этди, авваллари улар одатий қора ёки кулранг тусда бўлган. PS 5 жаҳон бозорига 2020 йилнинг охирларида кириб келиши кутилмоқда. Унинг бошланғич нархи эса 700-800 доллар атрофида бўлиши тахмин қилинган.

Хуллас, Playstation 5'нинг янги дизайндаги кўриниши ижтимоий тармоқларда кўплаб мемларга сабаб бўлмоқда, уларнинг баъзиларини эътиборингизга хавола этамиз.








Акмурзаев Элдор тайёрлади


