Конференциялар лигаси саралаши. Жамоалар баҳсни 10 кишидан бўлиб якунлаган ўйинда “Тобол” минимал ҳисобда ютқазди. Сергеев эса захирада қолди

Eldor Akmurzayev
5 авг 2022, 08:30
Конференциялар лигаси 3-саралаш босқич баҳслари бўлиб ўтди.

Қозоғистоннинг “Тобол” жамоаси сафарда Босния ва Герцеговина вакили “Зриньски Мостар”га қарши баҳс олиб бориб, 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди. Учрашувдаги ягона гол 2-тайм ўрталарида Нико Янкович томонидан урилди.

Қайд этиш жоизки, жамоалар ўйинни 10 кишидан бўлиб якунлашди. 55-дақиқада Йосип Чорлука, 84-дақиқада эса Жарко Томашевич қизил олиб, майдонни тарк этди.

Қайдномадан ўрин олган Игорь Сергеев эса захирада қолди.

Эслатиб ўтамиз, жамоалар ўртасидаги жавоб баҳси 11 август куни (19:00) Костанайдаги “Марказий” стадионда бўлиб ўтади. Мазкур жуфтлик ғолибига охирги плей-офф раундида “Олимпиакос” – “Слован” жуфтлигида муваффақият қозонган жамоа тўқнаш келади. 

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Championat.asia