Компани жароҳатига қарамасдан Бельгия терма жамоасига чақирилди

Aziz Tukhtamuradov
3 окт 2015
«Манчестер Сити» футболчиси Венсан Компани Бельгия терма жамоасининг Андорра ва Исроил терма жамоаларига қарши ўйинлари учун чақирилди.

Ҳимоячи жароҳатидан деярли фориғ бўлмоқда ва бу орада "Сити"нинг 4 та ўйинини ўтказиб юборди.

"Венсан ҳозир ўйнай олмайди. Лекин, уни терма жамоага боришига тўсқинлик қила олмайман. Уни таклиф қилишдими, бориши лозим.
Балки у терма жамоаси сафида майдонга тушар. Лекин, бунга ишонмайман. Умид қиламанки, орадаги танаффусдан сўнг у клубга қайтиб келади", - дейди "Манчестер Сити" бош мураббийи Мануэль Пеллегрини.


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: sports.ru