Компани: "Бернарду Силва "Сити"нинг сардори бўлади, агарда..."

14 май 2019, 21:00
"Манчестер Сити" сардори Венсан Компани жамоадоши Бернарду Силванинг ўйинига баҳо берди.

"Мен тез-тез унга "Cен 50 фоиз клоун, 50 фоиз етакчисан", деб айтаман. 

Бернарду 25 фоиз клоун ҳамда 75 фоиз етакчи бўлганида, у "Манчестер Сити" сардори бўлади. Силва жуда кучли. Ростини айтаман, у бу совринга етишиш учун ҳаммадан ҳам кўпроқ меғнат қилди", - дейди белгиялик ҳимоячи.

P.S. Клоун - масхарабоз

Ўхшаш янгиликлар


Манба: goal.com