UZ

Сўнгги янгиликлар

01:55 Бьелса “Лилл” бош мураббийи сифатида таништирилди  0 01:19Моуриньо агар Европа лигасида ғолиб чиқса...  1 01:10Эллардайс “Кристал Пэлас”дан кетишга қарор қилди  0 00:40«Барселона» Евро-2017 (U-21) мусобақасидан сўнг Деулофеуни қайтаради  0 00:20«Валенсия» янги бош мураббий Марселинони таништирди  0 23:55Суперкомпьютер ҳақ бўлиб чиқди ФОТО  5 23:41Харри Кьюэлл Англия 4-дивизиони клуби бош мураббийига айланди  1 23:22Косьельни 3та ўйинга четлатилди ва Англия кубоги финалида майдонга тушмайди  2 22:40"Валенсия" клуби қандай қилиб пул топади?   2 22:20Коке «Атлетико»да 2024 йилга қадар қолади  5 22:05«Реал» 16 ёшли футболчини сотиб олганини расман эълон қилди  12 21:24Ҳамид Актамов: "Ўзим тузган, ўзим қурган жамоани нега Шквиринга беришим керак?"  23 21:24Эрон билан ўйинга 20 кун қолди. Жепаров учун ташкил қилинган ўйин   22 20:58"Арсенал" Санчеснинг ўрнига Хитой чемпионатидан ўйинчи олмоқчи  6 20:57Олий лига. 12-турнинг бошланиш вақтлари  8

11 сен 21:53
Янгиликлар

Коло Туре: «Бирдамлик муваффақият калитидир»

Ҳимоячининг эътироф этишича жамоавий руҳ “Ливерпул”нинг ажралмас қисмидир.
“Қизиллар” мавсумнинг учта ўйинини ҳам қуруқ ўтказган ҳолда ғалаба қозониб юз фоизлик натижа билан бошлашди.

Жамоасининг расмий сайтига берган интервюсида у шундай деди: “Бу муваффақият калитидир. Юқори даражали жамоавий руҳ билан ҳар қандай турнир ғолиби бўлиш мумкин. Айрим ўйинчиларнинг алоҳида маҳорати албатта катта аҳамиятга эга, лекин асосийси бу бирдамлик. Битта ўйинчининг ёрқин ўйини билан фақат битта ўйинни ютиш мумкин, лекин трофей ютиш учун эса ҳамманинг иштироки зарур”.

“Ютуқларга муваффақиятли эришиш учун жамоавий ўйинга зўр бериш керак. Бу ҳақиқатдан биз учун жуда муҳим, модомики биз жамоавий ўйинчилар ҳисоблансак, мақсад учун бирлашишимиз ва турнирларда ғолиб бўлишга муносиб футбол кўрсатишимиз керак. Сен майдонга чиқмасанг ҳам жамоага ёрдам беришинг зарур. Жамоадошларинг сени ғойибона қўллаб-қувватлаб турганлигингни ҳис қилишлари керак”.

“Ливерпул”га ўтганидан бери Туре ҳали фақат битта ўйинни ўтказиб юборди, у ҳам бўлса “Юнайтед”га қарши муҳим ўйин эди. Колонинг айтишича ўша пайтда унинг барча ҳаёли “Энфилд”даги майдонда бўлган экан.

“Сен ўз жамоадошларинга ҳеч қандай ёрдам бера олмасанг жуда оғир бўлар экан. Юнайтед билан бўладиган ўйин юқори даражали аҳамиятга эга эди ва биз охирида ғалабага эришдик. Бу мени ҳотиржам қилди, чунки мен кўрдим жамоа жуда яхши ўйнади. Биз ўйинни бошқардик ва ўйиннинг боришини тўлиқ назорат қилдик. Агар сен бундай ўйинларда ўйнай олмасанг жамоадошларингни ғалабаси сени юпатар экан”.

Ҳозирда “Ливерпул” Премьер-Лигадаги максимум очко олган ягона жамоа ҳисобланади. Туре эса “қизиллар”нинг бундай муваффақиятли стартидан ҳайратда эмас экан.

“Турнир жадвалидаги вазият бизга қўшимча куч бағишлайди. Мен ҳозирги муваффақиятимиздан ҳайратланганим йўқ. Бу натижа биз мавсум олди тайёргарлик жараёнида зўр бериб ишлаганимиз ва ҳафта давомидаги машғулотлардир. Бизнинг мураббий ва унинг штаби шарофати билан биз тўғри ишладик ва мувозанатни йўқотмадик. Биз шундай руҳда давом этишимиз зарур ва натижа албатта бўлади”.
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Испания. "Реал Мадрид" 5 йилдан сўнг ниҳоят ЧЕМПИОН!  ФОТО + ВИДЕО Испания. "Реал Мадрид" 5 йилдан сўнг ниҳоят ЧЕМПИОН! ФОТО + ВИДЕО
Испания чемпионатининг 38-туридан ўрин олган "Малага" –...  105
Ўзбекистон кубоги. 1/8 финал. "Нефтчи" дастлабки ўйинда кичик ғалабага эришди Ўзбекистон кубоги. 1/8 финал. "Нефтчи" дастлабки ўйинда кичик ғалабага эришди
Ўзбекистон кубоги 1/8 финалидан ўрин олган "Нефтчи" -...  131
Ўзбекистон кубоги. 1/8 финал. "Пахтакор" - "Насаф" 0:3 ва бошқа натижалар Ўзбекистон кубоги. 1/8 финал. "Пахтакор" - "Насаф" 0:3 ва бошқа натижалар
Бугун Ўзбекистон Кубогининг 1/8 финал босқичи дастлабки ўйинлари...  128
Футзал. U-20 Осиё чемпионати. Ўзбекистон - Мўғулистон ОНЛАЙН ВИДЕО Футзал. U-20 Осиё чемпионати. Ўзбекистон - Мўғулистон ОНЛАЙН ВИДЕО
Таиландда футзал бўйича U-20 Осиё чемпионати давом этмоқда.  86
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: