

Бу ҳақда metaratings.ru сайти хабар бермоқда. 29500 рубль турадиган ниқобдан футболчида камида иккита бор - қора ва кўк.
Ниқоблар Москвадаги юқори даражадаги ательелардан бирида тайёрланади. Ишлаб чиқарувчининг сўзларига кўра, маҳсулот ҳар бир буюртмачи учун алоҳида ишлаб чиқарилади.
Ниқобда фильтр бор. Кокорин бундан ташқари ўзига махсус "K.9" ёзувли ўйма нақшни буюртма қилган. Ниқобдан нафас олиш борасидаги саволга жавобан Кокорин ундаги кичкина тешикчани кўрсатди.
Эслатиб ўтамиз, Кокорин РПЛ 23-тури доирасидаги "Ростов"га қарши ўйинда хет-трик қайд этди ва профессионал фаолиятидаги 100-голини урди.

Манба: metaratings.ru



