Коке рекорд ўрнатди

Mirjalol Normatov
1 окт 2022
ЛаЛиганинг 7-тури доирасидаги "Севилья"га қарши баҳс "Атлетико" хавбеки Коке учун аҳамиятли бўлди.э.

30 ёшли футболчи жамоа учун 554-учрашувини ўтказди ва бу орқали рекордчи Аделардо Родригесни ортда қолдирди.

Коке 2009/10 йилги мавсумдан буён "матрасчилар" таркибида ўйнамоқда.

Ушбу мавсумда у 7 ўйинда қатнашиб, 2 голга ассист бўлди.


Mirjalol NormatovMuallif
Manba: Goal