

"Погба доимо порлаб турган. У бу ерда, бошқа жойда, 9000 та селфи ва ёз шундай ўтди. Кейин у "Манчестер Юнайтед"да пайдо бўлди ва иккита машғулот ўтказиб, "Саутгемптон"га қарши баҳсда 90 дақиқа ўйнади. Қандай қилиб деб ўйлаб қоласан. Бошқалардан фарқ қиладиган инсонлар бор. Марадонани эслашнинг ўзи етарли. У ҳеч қачон машқ қилмаган. Диего оёқ кийимининг ипини бойламасдан шуғулланард. Марадона "Наполи" сафида Штутгартга келганини эслайман, ўшанда 21 ёшда эдим. Унинг ҳаракатларидан оғзим очилиб қолган. Марадона шунчаки майдонда юрар эди. Кейин ўйин бошланди ва Диего фантастик ўйин кўрсатди" - дейди Клопп.



