Клопп: "Ливерпуль"нинг 99 фоиз футболчиси эмланган. Уларни кўндириш шарт бўлмади"

Mirjalol Normatov
3 окт 2021, 15:50
"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп жамоа футболчиларининг коронавирусга қарши эмланиши борасида гапирди.

"Коронавирусга қарши эмланишдан нима мақсад? Бу билан анчадан буён таниш бўлган шифокорлар билан кўп гаплашдим. Кўплаб мутахассислар ушбу муаммодан чиқишнинг асосий ечими сифатида шуни айтишмоқда.

"Ливерпуль"нинг 99 фоиз футболчилари эмланган. Уларни кўндиришга ҳожат ҳам қолмади. Улар билан бу борада гаплашмаганман. Чунки врач эмасман. Бу паллада мен уларга фақатгина маслаҳат беришим мумкин ҳолос", - деди Клопп.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal

Сўнгги янгиликлар

Барча ›