

"Голлар ғалаба келтиради, гол ўтказилмаган ўйинлар - чемпионликдир. Футболда доим шундай бўлган. Бу жуда эски қоида, аммо ҳали ҳам амалда. Ҳужум чизиғингиз дунёдаги энг яхшиси бўлиши мумкин, бироқ агар ҳар ўйин икки ёки учта гол ўтказиб юборсангиз ғалаба қозониш керак бўлган баҳсларда зафар қуча олмайсиз" - дейди Клопп.
"Ливерпуль" жорий мавсум Англия Премьер-лигасининг барча ўйинларида ғалабага эришди ва дарвозасидан гол ўтказиб юбормади.



