Клопп «Боруссия» билан шартномасини 2018 йилга қадар узайтирди

Narzulla Saydullayev
30 окт 2013, 17:49
«Боруссия» бош мураббийи Юрген Клопп клуб билан шартномасини узайтирди, деб хабар бермоқда дортмундликлар расмий сайти.
46 ёшли мураббий энди 2018 йилга қадар клубда ишлайди.

Клопп жамоага 2008 йил келганди. Унинг қўл остида «Боруссия» 2011 ва 2012 йилларда Германия чемпиони бўлганди.

Бундан ташқари Клопп билан клуб 2011 йил Германия кубоги, 2008 йил мамлакат Суперкубогини қўлга киритган. 

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru