

"Марса" нашрининг навбатдаги сони асосий мавзуси Клод Макелеле билан "Реал" ярим ҳимоячиси Карлос Каземиро ўйини борасидаги суҳбат бўлди.
Франциялик машҳур ярим ҳимоячи "Қироллик клуби" футболчиси Каземиро ўйинига юқори баҳо берди.
"У бугунги "Реал"нинг жуда муҳим футболчиларидан бири. Замонавий футболда марказда унга тенг келадиганлар кам топилади. Ҳа, у жамоадошлари каби машҳур бўлмаслиги мумкин, лекин унинг майдонда қилаётган меҳнати ва жамоа ғалабаларига қўшаётган ҳиссаси беқиёс. Баъзан у менга ўзимни эслатиб юборади".




