Клецков 6 ойга футболдан четлатилди?!

Nadirkhuja Yuldashev
28 авг 2013, 18:06
Туркиянинг "Ордуспор" жамоаси билан шартнома имзолаган Александр Клецков иши якунига етган кўринади.
ПФЛ томонлардан келган хабарга кўра, футболчи олий лига ўйинларидан 6 ойга четлатилди. Энди Клецков кейинги мавсумдагина футболга қайтиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Александр Клецков Самарқанднинг "Динамо" клуби билан шартномаси бўла туриб Туркиянинг "Ордуспор" жамоаси билан келишувга эришганди. Аммо "Динамо" футболчининг трансфери учун сўраган пулни туркияликлар тўламаганлги боис футболчи ортга қайтган. Кейин эса "Динамо" унинг устидан ПФЛга арз қилган.

Nadirkhuja YuldashevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›