

"Бу ажабланарли эмас. Чунки ЕЧЛда ўйнаш осон эмаслигини яхши биламан. "Манчестер Юнайтед" яхши жамоа, бироқ "Галатасарой" ҳам яхши ҳолатда.
"Галатасарой" мавсумлар оралиғида бир қанча топ футболчилар билан шартнома имзолади. Мени "Копенгаген" кўпроқ ажаблантирди. Улар ростдан ғам зўр ўйнашмоқда. Барчаси осон бўлмаслигини билгандим, бироқ бунчалик бўлишини кутмагандим", - деди Коман.
Айни дамда "Бавария" 13 очко билан гуруҳда пешқадамлик қилмоқда. Клуб плей-оффни кафолатлаб бўлган. МЮ эса 4 очко билан сўнгги ўринни эгаллаб турибди, бироқ уларнинг ҳам плей-офф учун имконияти йўқ эмас.



