Киберспорт. The International илк марта Осиёда ўтказилади

Aslanov Jasurbek
28 авг 2018, 17:41
Бир неча кун олдин Канада пойтахти Ванкуверда Dota 2 бўйича норасмий жаҳон чемпионати - The International 2018 турнири якунланди.

Мусобақада OG жамоаси йўлидаги барча рақибларини таслим этиб, ғолиб учун ажратилган 11 млн доллар билан уйига қайтди.

OG ҳамда PSG.LGD ўртасидаги турнир гранд-финалидан олдин The International 2019 қаерда ўтиши эълон қилинди. 2019 йилдаги турнирга Хитойнинг Шанхай шаҳрида жойлашган Мерседес-Бенц Арена мезбонлик қилади.


Тарихда илк маротаба ушбу мусобақа Осиё қитъасида ўтказилади. The International ҳозиргача Кёльн (Германия), Сиэтл (АҚШ, 6 марта) ва Ванкуверда (Канада) бўлиб ўтган.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Championat.asia