

Олдинроқ Ўзбекистонда туғилган Артур Бабаев ("Arteezy") ўйнайдиган "Evil Geniuses" жамоаси ушбу мусобақанинг чорак финалида Россиянинг "Virtus.pro" клубига қарши баҳс олиб боришини эълон қилган эдик. Ушбу ўйин сайтимиз орқали тўғридан-тўғри олиб кўрсатилди. Артур Бабаев жамоаси ушбу баҳсда ҳам ишончли ғалабани (2:0) қўлга киритди. "Evil Geniuses" энди ярим финалда OG жамоасига қарши курашади. Бабаев жамоаси 250 000 АҚШ доллари миқдоридаги ютуқни нақд қилди. Агар "Evil Geniuses" турнир ғолибига айланса, уларга 1 000 000 АҚШ доллари миқдорида мукофот пули топширилади.



