

"Sky Sports" хабарига кўра, унинг "соккерузлар" таркибидаги хайрлашув учрашуви 20 ноябрь куни бўлиб ўтади. Унда терма Ливанга қарши баҳс олиб боради. Олдинроқ 38 ёшли футболчи миллий термадан кетишини маълум қилганди.
Кэйхилл 2004 йилдан буён Австралия термаси таркибида 107 учрашувда қатнашиб, 50 гол киритган.



