

Футболчи инстаграмида жонли эфирда Жозе Моуринью жамоасида қолишни режалаштираётганини айтди. Ҳужумчи фаолияти давомида бирорта совринни қўлга киритмаган ва шу боисдан ёзги трансферлар ойнаси вақтида жамоасини ўзгартиришга қарши эмаслиги борасида маълумотлар берилганди.
"Юнайтед" Одион Игало туфайли Харри Кейндан воз кечган. Бироқ Кейн "Тоттенхэм"нинг асосий рақиби ва келаси мавсумда ЕЧЛда ўйнамайдиган "Манчестер Сити" таркибида ўйнамоқчи эмас.


